Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Бешинчидан: Ривоятлар ва далолатлар хилма-хиллиги жиҳатидан:
Бир оят ёки бир неча оятларни тафсир қилишда бир ривоят ёки бир маънони таржиҳ қилишга (шуниси ҳақиқатга яқинроқ, шунисининг далили кучлироқ, деб ҳукм қилишга) ва бу таржиҳимнинг сабабини кўрсатишга ҳарис бўлдим. Шунинг учун оятнинг бир неча маъноларини санаб ўтишнинг ўзи билан кифояланмасдан, улар орасидан биттасини таржиҳ қилдим. Биттасики, Аллоҳнинг изни ила ундан кўнгиллар тўлади, диллар таскин топади.
@ @ @
Бу тафсиримда мен мана шу йўлдан бордим. Китобимни «Тафсир усулини қулайлаштириш» (осонлаштириш, енгиллаштириш, қулайлик туғдириш), деб номладим. У номидан кўриниб турганидек, тафсирнинг ўзини эмас, тафсир усулини, тафсир қилиш асосларини, тафсир қилишда таяниладиган қоидаларни қулайлаштиришдир. Токи, у Пайғамбар с.а.в. ва саҳобаи киромлар замонларидаги тафсирга ўхшасин. Шу иш учун қўлимдан келганича ҳаракат қилдим.
Қуръон оятларининг тафсири борасида мана шу китобимнинг ҳам ўз улуши бўлишига ҳаракат қилдим. Аллоҳдан умидим шуки, шу бобда қайсидир даражада эътиборли билимларга эга бўлганларга бу китобим ҳақиқатда бир қулайлик яратиб берса.
Агар умидим ушалиб, шу иш менга муяссар этилган бўлса, бу Аллоҳимнинг фазли. Бордию ундай бўлмаган бўлса, Улуғ ва Буюк Аллоҳимнинг Китобини тўғри тушунишга холис ният билан ҳаракат қилганимнинг ўзи менга кифоя.
Хожамдан сўрайманки, шу китобимни ўқиган одам ундан бир фойда олсин, уни тадаббур қилган кишининг савоби ортсин.
Яна шуни ёлвориб сўрайманки, бу ишимни мендан ҳусни қабул айласин ва молу дунё, бола-чақа асқотмайдиган, Аллоҳнинг олдига саломат қалб билан борганларгина нажот топадиган кунда уни менга ҳамроҳ қилсин.
Зеро, Ундангина ёрдам сўралур, Унгагина таваккул қилинур, Угина тўғри йўлга ҳидоят қилур.
(Савоқа) – Урдун 15 робиус соний шанба куни 1417ҳ
30 август 1996м
43-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204
|